date

Футболда вақт чўзишга қарши янги қоидалар жорий этилади

Футболда вақт чўзишга қарши янги қоидалар жорий этилади

2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб футбол қоидаларига вақтни атайлаб чўзишга қарши йўналтирилган ўзгартиришлар киритилади. BBC хабарига кўра, вақт чўзиш ҳолати аниқланса, тўп рақиб жамоага берилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агар вақт чўзиш дарвозабоннинг дарвоза зарбаси (удар от ворот) вақтида қайд этилса, қарама-қарши жамоа бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Яна бир муҳим янгилик: алмаштириш пайтида футболчига майдонни тарк этиш учун 10 сония берилади. Агар у бу муддатга улгурмаса, майдонга тушаётган футболчи 60 сониядан кейин ўйинга киради ва жамоа бир дақиқа давомида бир киши кам бўлиб қолади.

Шунингдек, аввалроқ футболга яқин орада “Винисиус қоидаси” ҳам киритилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Футболда вақт чўзишга қарши янги қоидалар жорий этилади