date

Қатарда футбол учрашувлари ва турнирлари вақтинча тўхтатилди

Қатарда футбол учрашувлари ва турнирлари вақтинча тўхтатилди

Қатар футбол ассоциацияси мамлакатда барча футбол ўйинлари ва мусобақаларини тўхтатганини маълум қилди. Қачон қайта бошланиши ҳозирча айтилмади — турнирлар кейинги хабаргача бекор қилинган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Вазият фонида Finalissima учрашувини бошқа жойга кўчириш эҳтимоли ҳам пайдо бўлди. Аргентина ва Испания терма жамоалари март ойи охирида соврин учун айнан Қатарда майдонга тушиши керак эди.

Аввалроқ АҚШ Эрон ҳудудига қарши ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилганди. Тўқнашувлар бир қатор давлатларга, жумладан Қатарга ҳам таъсир қилгани айтилмоқда. Минтақада хавфсизлик билан боғлиқ вазият оғирлашгани сабаб футбол учрашувларини ўтказиш имкони йўқ.

Ёзда эса АҚШ, Канада ва Мексика жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Умид шуки, ўша пайтга бориб дунё бўйлаб вазият барқарорлашади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Қатарда футбол учрашувлари ва турнирлари вақтинча тўхтатилди