Месси Марадона билан илк танишуви қандай бўлганини айтди

Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси аргентиналик футбол афсонаси Диего Армандо Марадона билан илк бор қачон ва қандай учрашгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мессининг сўзларига кўра, уларнинг биринчи учрашуви телевидениедаги “La noche del 10” кўрсатуви пайтида бўлган. Футболчини ушбу дастурга айнан Мараднанинг ўзи таклиф қилган.
“Таклиф олдим ва, албатта, рад эта олмадим — бордим. У ерда яқинларим ҳам бор эди: отам, амаким, амакиваччаларим. Уларнинг ҳаммаси Марадона билан танишди. Бу унутилмас лаҳза бўлган”, — деди Месси.
Эслатиб ўтамиз, Марадона 2020 йил ноябр ойида вафот этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг