
ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси учун ўтказилган овоз бериш натижалари эълон қилинди. The Best мукофотини «Пари Сен-Жермен» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Усмон Дембеле қўлга киритди.
Англия терма жамоаси сардори Гарри Кейн ҳам ўз рейтингида биринчи ўринга айнан Дембелени қўйди. «Бавария» форварди иккинчи поғонани «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Витиняга, учинчи ўринни эса «Ливерпуль» етакчиси Муҳаммад Салоҳга берди.
Кейн йилнинг энг яхши мураббийи сифатида «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрикени тан олди ва ушбу номинация бўйича соврин ҳам якунда унга насиб этди. Кейннинг кучли учлигига, шунингдек, «Барселона» устози Ханс-Дитер Флик ҳамда «Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот киритилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.