
«Фламенго» ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес Мадриднинг «Реал» клуби билан таққослаш борасида кескин фикр билдирди. «Атлетико»нинг собиқ футболчисига кўра, «қироллик клуби» кўп жиҳатдан ютуқлари сабабли қўллаб-қувватланади.
«Мен учун “Фламенго” “Реал”дан ҳам муҳимроқ клуб. “Реал”нинг эса гўё бирорта ҳам мухлиси йўқ.
Мадрид клуби шон-шуҳратни ғалабалари эвазига қўлга киритган, шу боис у бутун дунёга машҳур. Аммо “Реал” стадионига борганингда, ўзига хос атмосфера деярли билинмайди.
“Маракана” эса мутлақо бошқа: доим тўла бўлади, мухлислар қўллаб-қувватлаши аъло», — дея 31 ёшли испаниялик футболчининг сўзларини The Touchline келтирди. Сауль Ньигес жорий йил ёзида «Фламенго» сафига ўтди.
Бразилияга йўл олишидан аввал у 17 йил давомида Мадриднинг «Атлетико» клуби тизимида тўп сурган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.