
“Флуминенсе” марказий ҳимоячиси Тиаго Силва Англияга қайтиш вариантини кўриб чиқмоқда. 41 ёшли футболчи ҳозирги клубини тарк этиб, Европа майдонларида яна ўз кучини синаб кўришни режалаштирмоқда.
Globo нашри хабарига кўра, Силва оиласи яшайдиган Лондон шаҳрига қайтиш имкониятларини жиддий ўрганаяпти. Таҗрибали футболчининг фарзандлари ҳануз “Челси” академиясида тўп суради.
Ҳимоячи 2024 йил ёзида тарк этган “Челси”га қайтиши эҳтимоли паст, бироқ Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин. Асосий даъвогарлар сифатида “Кристал Пэлас”, “Фулҳем”, “Брентфорд” ва “Вест Ҳэм” тилга олинмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.