date

Зайцев: Сафоновнинг ПСЖдан кетиши ҳозирча кун тартибида эмас


ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов манфаатларини ҳимоя қилаётган спорт юристи Юрий Зайцев россиялик посбоннинг қишки трансфер ойнасида клубдан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Зайцевнинг айтишича, Сафоновнинг Франция клубида на ҳуқуқий, на ички муаммолари бор.

Унинг таъкидлашича, ҳозир кўтарилаётган масалалар фақат иш жараёнига оид бўлиб, техник жиҳатлар — солиқ ҳисоб-китобларини аниқлаштириш ёки медиа фаоллигини, жумладан интервьюларни келишиш билан боғлиқ. Бу жараёнлар одатий амалиёт экани ва клуб раҳбарияти билан ҳеч қандай зиддият ёки келишмовчиликка алоқаси йўқлиги қайд этилди.

«Сафоновнинг ПСЖ билан ҳеч қандай юридик муаммоси йўқ. Биз оддий ишчи масалаларни келишамиз: солиқ суммасини ҳисоблаш, интервьюларни мувофиқлаштириш.

Ҳозир Матвейнинг ПСЖдан кетиши масаласи турибди, деб бўлмайди», — дея Зайцевнинг сўзларини «РБ Спорт» келтиради. Эслатиб ўтамиз, Сафонов жорий мавсумда парижликлар сафида учта учрашувда майдонга тушиб, икки гол ўтказиб юборган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Зайцев: Сафоновнинг ПСЖдан кетиши ҳозирча кун тартибида эмас