
«Челси»нинг собиқ сардори Жон Терри клубни Тьяго Силвани қайтариб олишга ундади. 41 ёшли бразилиялик ҳимоячи «Флуминенсе» клубини тарк этишга қарор қилди ва Бразилия терма жамоаси билан 2026 йилги жаҳон чемпионатига бориш умидида Европада яна ўз кучини синаб кўрмоқчи.
Transfer News Live келтирган Террининг сўзларига кўра, футболчи эркин ва тажрибаси ниҳоятда катта: «Тьяго Силва мавжуд! У жуда тажрибали, клубимиз билан ажойиб муносабатда.
Унинг икки фарзанди «Челси» академиясида шуғулланади. У яна биз учун ўйнаса, жуда хурсанд бўлардим».
Тьяго Силва 2024 йил ёзида «Челси»дан «Флуминенсе»га ўтган эди. У Лондон грандида тўрт йил давомида тўп сурди.
Миш-мишларга кўра, футболчи Англияга қайтиш вариантини кўриб чиқмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.