date

Google 2025 йилда дунё бўйлаб энг кўп қидирилган сўзларни эълон қилди

Google 2025 йилда дунё бўйлаб энг кўп қидирилган сўзларни эълон қилди

Google 2025 йил давомида энг кўп қидирилган мавзулар рейтингини маълум қилди. Рўйхат технология, сиёсат, спорт ва кўнгилочар соҳаларга бўлинган ҳолда тақдим этилди.

Умумий қидирувларда биринчи ўринни Google’нинг сунъий интеллект модели — Gemini AI эгаллади. Бу 2025 йилда AI технологияларига қизиқиш кескин ошганини кўрсатади. Фойдаланувчилар асосан Gemini’нинг янги функциялари ва кундалик ҳаётга таъсири ҳақида маълумот излашган.

Кучли бешликка Чарли Киркга оид сўровлар ҳам кирди. Turning Point USA асосчиси дебатлар пайтида ўлдирилгани ҳақидаги хабар жаҳон миқёсида муҳокамага айланган. Спорт йўналишида FIFA клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳамда Ҳиндистоннинг Англия ва Австралияга қарши крикет ўйинлари етакчи бўлди.

Энг кўп қидирилган янгиликлар орасида Чарли Киркнинг суиқасд қурбони бўлиши, Эрон билан боғлиқ кескинликлар, АҚШ бюджети инқирози, янги Рим папасининг сайланиши ва Лос Анжелесдаги ёнғинлар бор.

Google фойдаланувчилари орасида 20 ёшли қўшиқчи D4vd энг машҳур шахсга айланди. У ўз машинасида ўлик ҳолда топилган 15 ёшли қизни ўлдирганликда гумон қилинаётгани учун танилган эди. Бу воқеа бутун дунё оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Кўнгилочар йўналишда “Анора” фильми орқали “Оскар” олган Мейки Медисон энг кўп қидирилган актрисага айланди. Шу билан бирга Льюис Pullman, Изабел Мерсед, Сон Жи Ву ва Кейтлин Дивер ҳам рўйхатдан ўрин олди.

Googleнинг ушбу рейтинги 2025 йил глобал қизиқишларини ва аудитория кайфиятини яққол намоён этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Google 2025 йилда дунё бўйлаб энг кўп қидирилган сўзларни эълон қилди