
Лионел Месси ФИФАнинг The Best маросимида ўз овозларини кимга бергани маълум бўлди. Йилнинг энг яхши футболчиси номинациясида ФИФА томонидан Усмон Дембеле ғолиб деб топилди ва 38 ёшли аргентиналик ҳам айнан унга овоз берди.
Энг яхши мураббий ва энг яхши дарвозабон йўналишларида ҳам “Интер Майами” ҳужумчисининг танлови якуний натижалар билан бир хил бўлди. Месси биринчи ўринга Луис Энрикени (ПСЖ), дарвозабонлар орасида эса Жанлуижи Доннаруммани (Манчестер Сити, аввал ПСЖ) қўйди.
Мураббийлар рейтингида у иккинчи ва учинчи ўринларга мос равишда Ханс-Дитер Флик (Барселона) ҳамда Микел Артетани (Арсенал) киритди. Дарвозабонлар рўйхатида эса Месси иккинчи поғонани терма жамоадаги шериғи Эмилиано Мартинесга берди, учинчи ўринни эса Мадриднинг “Реал” клуби посбони Тибо Куртуа эгаллади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.