date

«Милан» клуби ташкил топганига 126 йил тўлди


1899 йил 16 декабрь санаси Европанинг энг улуғ футбол клубларидан бири бўлган «Милан»нинг ташкил топган куни ҳисобланади. Клуб британиялик Альфред Эдвардс томонидан, маҳаллий италияликлар кўмагида асос солинган.

Жамоанинг илк бош мураббийи ҳам англиялик мутахассис Герберт Килпин бўлган. Айнан у клубнинг бугунги анъанавий ранглари – қора ва қизилни танлаган: қора рақиблар учун хавфни, қизил эса «шайтон» тимсолини англатади.

Эмблема масаласида эса бошқа йўл тутилди: нишон сифатида Милан шаҳрининг герби қалқон кўринишида қабул қилинди. Шу боис клуб тарихидаги энг шонли даврларда «Милан», аввало, мустаҳкам ҳимояси билан ном қозонган.

«Милан» 19 бор Италия чемпиони бўлган, шунингдек, Чемпионлар кубоги ёки УЕФА Чемпионлар лигасини 7 марта қўлга киритган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Милан» клуби ташкил топганига 126 йил тўлди