
Барселона Англия Премьер-лигасида тўп сураётган Астон Вилла марказий ҳимоячиси Пау Торресга қизиқиш билдирмоқда. Клуб ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантлари орасида 28 ёшли футболчини ҳам кўриб чиқаётгани айтилади.
ESPN хабарига кўра, каталонияликлар Торреснинг ўйинини мунтазам мониторинг қилиб келмоқда. Барселонанинг трансфер бозоридаги асосий вазифаларидан бири чапоёқ марказий ҳимоячини топиш бўлиб, Торрес номзоди ушбу талабларга тўлиқ мос келади.
Манбада қайд этилишича, футболчининг ўзи ҳам Испанияга қайтиш эҳтимолини инкор этмайди ва Барселона трансфер бўйича аниқ ҳамда жиддий қадамлар ташласа, таклифни кўриб чиқишга тайёр. Жорий мавсумда Пау Торрес Англия Премьер-лигасида Астон Вилла сафида 12 та учрашувда майдонга тушди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.