Wildberries товарларни қидириш учун сунъий интеллект ёрдамчисини ишга туширди

Wildberries товарларни қидириш учун сунъий интеллект ёрдамчисини ишга туширди

Wildberries жамоаси сунъий интеллектга асосланган янги восита — товарларни қидириш учун СИ-ассистентни ишга туширмоқда. Эндиликда фойдаланувчилар анъанавий калит сўзлар ўрнига ўз сўровларини табиий тилда шакллантиришлари мумкин бўлади. Бу ҳақда РWB (Wildberries ва Русс бирлашган компанияси) матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги восита чат форматида ишлайди ва сўровларни қайта ишлаш учун хусусий катта тил моделидан (LLM) фойдаланади. Ишлаб чиқувчиларнинг тушунтиришича, ассистент нафақат аниқ маҳсулотни топишга, балки вазифанинг моҳиятини тушуниб, унга ечим таклиф қилишга қодир. Масалан, фойдаланувчи оддийгина "хизмат сафарларига бориш учун ноутбук сиғадиган рюкзак танлаб бер" деб ёзиши кифоя.

СИ-ассистент сўровни таҳлил қилиб, бир нечта вариантларни таклиф этади. Фойдаланувчи ушбу вариантларни ўзаро солиштириши, хусусиятларини муҳокама қилиши ва танловини аниқлаштириши мумкин. Шунингдек, тизим ёрдамида "ҳамкасбимга 400 минг сўмгача бўлган совға топ" ёки "бола билан денгизга бориш учун керакли буюмлар тўпламини йиғ" каби мураккаб вазифаларни бажариш имконияти мавжуд.

Ёрдамчи Wildberries қидирув натижалари саҳифасида мавжуд бўлиб, у кийим-кечак ва косметикадан тортиб, электроника ва болалар буюмларигача бўлган барча тоифалар билан ишлай олади. Аввалроқ маркетплейсда маҳсулотларни "ақлли солиштириш", виртуал кийиб кўриш хонаси, сурат орқали қидириш ва шарҳларни нейротармоқ ёрдамида қисқача баён қилиш функциялари жорий этилган эди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар