13:08 / 08.12.2017
29 199

Энергетик ичимликлар соғлик учун қанчалик зарарли?

Энергетик ичимликлар соғлик учун қанчалик зарарли?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қувватни оширувчи ичимликларнинг салбий таъсирлари ҳақидаги огоҳлантиришни эълон қилиб, ҳукуматларни унинг салбий таъсирини олиш юзасидан чоралар кўришга чақирди. Унда айтилишича, тобора оммалашаётган бу ичимлик одамларда бир қатор касалликларни келтириб чиқармоқда. Қуйида қувват ичимликларининг илмий исботини топган таъсирлари тўғрисида маълумот берамиз.

Юрак хуружи: Қувват ичимлиги таркибида кофеиннинг юқори миқдорда бўлиши бора-бора юрак саломатлигига таъсир қилади. У, айниқса, юракнинг қисқаришига олиб келар экан. Жаҳон миқёсида бу ичимликдан болалар зарар кўришмоқда. Спорт билан шуғулланмай, жисмоний фаол бўлмай туриб бу ичимликдан кунига 250 мл.дан ортиқ ичиш юрак фаолиятининг ишдан чиқишига сабаб бўлади.

Бош оғриғи ва мигрень: Тана қувват ичимлиги орқали озиқланадиган юқори миқдордаги кофеинга ўрганиб қолгач, унга эҳтиёж сезилиши билан бош оғрий бошлайди ва тобора кучаяди. Бу гўё гиёҳванд моддага ўрганиб қолишга ўхшайди. Агар кеча ичилганидан 50 мл кам ичимлик ичилса ҳам, бош оғриғи орқали тана бундан норози бўлади.

Бетоқатланиш ва асабийлашиш: Ортиқча кофеин инсон миясида безовталикни келтириб чиқаради. Ҳатто энергетик ичимликка муккасидан кетиш юқори даражадаги саросимага сабаб бўлади.

Уйқусизлик: Танага юқори миқдорда қувват киргач, одам қандай қилиб ухлаши мумкин? Уйқусизлик эса асаб тизимига салбий таъсир қилади, модда алмашинувини издан чиқаради, тушкунликка сабаб бўлади.

Инсулинга боғлиқ бўлмаган (2-тур) қандли диабет: Қувват ичимлиги таркиби шакарга ҳам бой бўлади. Ичимлик ошқозоности безининг инсулин ишлаб чиқарувчи тўқималарини зарарлайди ва ўлдиради.

Тобелик:
Айниқса, чўнтак қуриб қолганида бу ичимликка қарам бўлиб қолганларнинг ҳоли оғирлашади. Улар банги каби ўзларини билмай қоладилар.

Юқори қон босими: Кофеинга бой маҳсулотлар қон босимини оширади. Шундоқ ҳам, қон босими кўтарилиб турувчи одамлар бу ичимликка боғланиб қолишса, ҳаётларини хавфга қўйган бўладилар.

Кўнгил айниши ва бошқалар: Меъёридан ортиқ энергетик ичимлик овқат ҳазм қилишни қийинлаштириб, кўнгилни айнитади. Ичимлик тананинг сувсизланишига, тишларнинг емирилишига ҳам сабаб бўлади. Шунингдек, қувват ичимлигидан кўп истеъмол қилиш тери касалликларини ҳам келтириб чиқаради.

Манба: erkak.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Энергетик ичимликлар соғлик учун қанчалик зарарли?