Буйракларингизга салбий таъсир кўрсатадиган зарарли одатлар рўйхати билан танишинг.
Қайта ишланган гўшт
Фото: «Домашний очаг»
Қайта ишланган гўшт: сосиска, колбаса нафақат кансерогенга бой, балки буйраклар учун жуда хавфли маҳсулотдир. Одатда қайта ишланган гўштда туз кўп бўлади: буйраклар натрий билан курашиши, ортиқча кальций ишлаб чиқариши учун кўп ишлаши керак. Ўз навбатида кальций буйрак тошларининг шаклланишига ҳисса қўшиши мумкин.
Қон босимини назорат қилмаслик
Юқори қон босими деярли барча организм тизимлари учун жиддий таҳдиддир, буйраклар ҳам бундан мустасно эмас. Гипертензия буйракларни озиқлантирадиган қон томирларига, шунингдек, бу органларнинг ўзига ҳам жиддий зарар етказиши мумкин. Шунинг учун қон босими даражасини кузатиш, 130 дан ошса, шифокор кўригига боришни унутманг.
Чекиш
2012 йилда ўтказилган тадқиқотга кўра, 16 йил ёки ундан кўпроқ вақт давомида чекишдан воз кечиш буйрак ҳужайралари саратони (катталардаги буйрак саратонининг энг кенг тарқалган шакли) хавфини 40 фоизга камайтирди. Бундан ташқари, чекиш қон томирларига зарар етказиши ва юқори қон босими хавфини ошириши мумкин.
Кам сув ичиш
Фото: «Домашний очаг»
Кўпчилик сувни фақат чанқагандагина ичади, аммо организмга сув етишмаслиги ҳақиқатан ҳам хавфли бўлиши мумкин. Натрий даражасини назорат қилиш ва қон босимини нормал ушлаб туриш учун танада етарли сув бўлиши лозим. Шунинг учун кунига камида бир литр суюқлик ичинг.
Оғриқ қолдирувчи дорилардан кўп истеъмол қилиш
Шамоллашга қарши дорилар, айниқса, «Аспирин» ва «Ибупрофен»ни ўз ичига олганлари буйракларга қон оқимини камайтиради. Шунинг учун бундай дориларни фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қабул қилиш керак. Агар буйраклар зарарланган бўлса, бундай дори-дармонларни қабул қилишдан бутунлай воз кечиш лозим.
Халқона воситалар билан даволаниш
Фото: «Домашний очаг»
Доривор ўсимликлар билан ўз-ўзини даволаш дорилардан назоратсиз фойдаланиш каби хавфли бўлиши мумкин. Кўп ўсимликлар тана ҳолати ва фаолиятига жиддий таъсир кўрсатадиган моддаларни ўз ичига олади. Шунинг учун агар ўсимликлар ёрдамида даволанишни афзал кўрсангиз, албатта, шифокор ёки ҳеч бўлмаганда фармацевтга мурожаат қилган маъқул.
Ҳақиқий зараркунандалар, Буйрак саломатлиги, Хавф солувчи одатлар, Зарарли одатлар “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди