date

Хорижлик талабалар учун “Янги Ўзбекистон стипендияси” жорий этилади

Хорижлик талабалар учун “Янги Ўзбекистон стипендияси” жорий этилади

Эндиликда “Янги Ўзбекистон стипендияси” дастури доирасида ҳар йили 500 нафаргача хорижий иқтидорли талабалар Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларида грант асосида таҳсил олиши мумкин бўлади. Бунда бакалавриат йўналишларида тўлиқ ўзлаштирилмай қолган давлат грант квоталари ҳисобидан фойдаланилади.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига хорижий талабаларни қабул қилишнинг амалдаги тартибига қўшимча равишда “Study in Uzbekistan” платформаси орқали қабул тизими йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Шунингдек, шу даврдан бошлаб таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар кейинги босқичга ҳужжат топширишда тил билиш сертификатини тақдим этиш талабидан озод этилади.

Ҳужжатга кўра, яна бир қатор янги тузилмалар ҳам ташкил этилади. Хусусан, Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази негизида Рақамли таълим ва сунъий интеллектни ривожлантириш маркази, шунингдек, Инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш офиси фаолияти йўлга қўйилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Хорижлик талабалар учун “Янги Ўзбекистон стипендияси” жорий этилади