Илм-фан соҳасида янгиликлар: Докторантлар стипендияси оширилади, бюрократия эса қисқаради

Илм-фан соҳасида янгиликлар: Докторантлар стипендияси оширилади, бюрократия эса қисқаради

Президент Шавкат Мирзиёев илмий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Асосий ўзгаришлар ва янгиликлар:

- Стипендиялар оширилади: Сунъий интеллект, яшил энергия, тиббиёт ва озиқ-овқат хавфсизлиги каби устувор йўналишлардаги докторантлар стипендияси 1,7 баробарга оширилади.

- Бюрократия 50% га қисқаради: Диссертация ҳимояси жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади. Кўп сонли ҳужжатлар чоп этиш ва авторефератларни катта миқдорда тайёрлаш каби ортиқча талаблар бекор қилинади.

- ОАК тизими ўзгаради: Олий аттестация комиссияси фаолияти Фанлар академияси тизимида ташкил этилади ва илмий кенгашлар рейтинги юритилади.

- Амалий докторантура: Эндиликда PhD илмий даражасини реал иқтисодиёт корхоналари билан ҳамкорликдаги лойиҳалар доирасида “Лойиҳа доирасида илмий даража” ҳамда “Амалий докторантура” дастурлари йўлга қўйилади.

- Халқаро кенгаш: Хориждаги ватандош олимларни жалб этган ҳолда Илм-фан маслаҳат кенгаши ташкил этилади.

Президент ушбу таклифларни пухта ишлаб чиқиш ва илмий тадқиқотлар сифатини ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқларни берди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар