13:20 / 05.06.2019
3 385

Ўзбекистонда янги телеканал ташкил этиш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда янги телеканал ташкил этиш таклиф қилинмоқда
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида “Абитуриент телеканали”ни ташкил этиш ҳақида петиция эълон қилинди.

Билдирилишича, халқимиз азал-азалдан илмга чанқоқ бўлиб, инновацион ғояларни илгари сурувчи ва янгиликка интилувчи халқ сифатида дунёга танилган. Шу сабабли, бугунги кунда ҳам юртимизда ёшларнинг билим олишлари, баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда ёшларнинг олий таълим тизимида сифатли билим олишлари ва ўз соҳаларининг етук мутахассислари бўлишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.

“Шу мақсадда, ўрта махсус маълумотга эга бўлган битирувчилар ҳам бор куч-ғайратларини олий таълим муассасасига киришга сарфлашади. Абитуриентлар юрган йўлларида ўқиб, изланиб, радио ва телеканаллар орқали таълим соҳасига тааллуқли бўлган турли янгиликларни кузатиб боришади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Таъкидланишича, ҳозир мамлакатда радио тингловчилар ва телевидение мухлислари орасида абитуриентлар салмоқли ўринга эга. Агар абитуриентлар учун ҳам махсус телеканал ташкил этилиб, у орқали фанларга доир тавсия ва тушунтиришлар бериб бориладиган бўлса, абитуриентларнинг билим ва кўникмалари янада ортади. Махсус телеканалнинг ташкил этилиши кўплаб қулайликларнинг юзага келишига сабаб бўлиши айтилади.

“Юқоридаги фикрларга асосланган ҳолда, “Абитуриент телеканали”ни ташкил этишни таклиф қиламан”, - дейилади петицияда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда янги телеканал ташкил этиш таклиф қилинмоқда