Geely Монжаро етакчиликни сақлаб қолмоқда: Россияда бренд савдоси кескин ўсди

Geely компанияси Россия бозоридаги ўз позициясини мустаҳкамлашда давом этмоқда. Май ойи бренд учун йил бошидан буён энг муваффақиятли давр бўлди — бир ой ичида россияликлар 6836 дона автомобил харид қилишди. Йил бошидан буён жами сотилган автомобиллар сони эса 29 мингдан ошиб кетди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ушбу кўрсаткичлар Geely брендига Россия автомобил бозоридаги барча ишлаб чиқарувчилар орасида тўртинчи ўринни эгаллаш имконини берди. Савдоларнинг ўсишига ҳам бозорда ўз ўрнига эга бўлган моделлар, ҳам яқинда тақдим этилган янгиликлар сезиларли ҳисса қўшди.
Компания маълумотларига кўра, Geely Монжаро, Ситйрай ва Atlas каби моделлар ҳамон юқори талабга эга. Шунингдек, апрель ойи ўрталарида дебют қилган янги ихчам кроссовер Geely Коолрай ва гибрид технологияли Geely ЭХ5 ЭМ-и моделлари ҳам харидорлар эътиборини тортмоқда.
Ҳозирги вақтда бренднинг Россиядаги моделлар қатори саккизта автомобилдан иборат: Префасе седани, Коолрай, Ситйрай, Atlas, Окаванго ва Монжаро кроссоверлари, шунингдек, электр қувватли ЭХ5 ва гибрид ЭХ5 ЭМ-и. Таъкидлаш жоизки, июн ойидан бошлаб ушбу моделларнинг клонлари ҳисобланган Волга К50, Волга К40 ва Волга К50 сотувга чиқиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!