Х ижтимоий тармоғида янги “Реакт вит Видео” функцияси ишга туширилди

Elon Musk эгалигидаги Х ижтимоий тармоғи платформада фикр билдириш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган янги “Реакт вит Видео” функциясини тақдим этди. Ушбу янгилик Репост тугмасига муқобил сифатида кўрилмоқда. Эндиликда фойдаланувчилар шунчаки постни улашиш ёки Қуоте Пост орқали матн ёзиш билан чекланиб қолмай, постларга видео-реакция ёзиб қолдиришлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Янги функция асосан контент яратувчи креаторлар учун мўлжалланган бўлиб, улар ўз шахсий брендларини бошқаларнинг контентига муносабат билдириш орқали ривожлантиришлари мумкин. Х платформасининг маҳсулот бўлими раҳбари Никита Биернинг таъкидлашича, шарҳлар ижтимоий тармоқнинг энг муҳим устунларидан бири ҳисобланади ва баъзида фикрларни видео орқали етказиш энг самарали усулдир.
Ҳозирда “Реакт вит Видео” функцияси iOS қурилмаларида мавжуд, бироқ компания яқин орада уни Android ва веб-версиялар учун ҳам тақдим этишни вада қилмоқда. Фойдаланувчилар видео ёзишда “греэн скреэн” (яшил фон) ёки “сплит скреэн” (экранни бўлиш) каби режимлардан фойдаланишлари мумкин бўлади. Бу эса аудитория билан юз ифодалари ва овоз оҳанги орқали янада яқинроқ боғланиш имконини беради.
Сўнгги ойларда Х платформаси креаторлар учун бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Жумладан, “Паид Партнершип” ёрлиқлари жорий этилди ва Креатор Субскриптионс тизими янгиланди. Шунингдек, компания апрель ойида паст сифатли ва кликкбаит контент тарқатувчи аккаунтларга тўловларни камайтириш орқали бундай материалларга қарши курашни кучайтирди.
Маълумотларга кўра, Х фойдаланувчилари сони барқарор ўсиб бормоқда. SpaceX компаниясининг ҳисоботларига кўра, 2026-йилнинг март ойи ҳолатига кўра платформа фойдаланувчилари сони 550 миллионга етган, бу эса 2025-йил декабридаги 520 миллионлик кўрсаткичдан сезиларли даражада кўпдир.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!