13:23 / 02.12.2024
33

Ядро уруши сенарийси: АҚШ ядро зарбалари Россия, Хитой ва Шимолий Корея харитасида акс эттирилди

Ядро уруши сенарийси: АҚШ ядро зарбалари Россия, Хитой ва Шимолий Корея харитасида акс эттирилди
Иллюстратив фото: Pixabay
АҚШнинг энг йирик ядровий ўқ-дорилари, Б-83 бомбалари билан Москва, Пхеньян ва Пекинга берилган термоядро зарбасининг оқибатлари моделлаштирилди. Американинг Newsweek нашри эҳтимолий ҳужум оқибатларини таҳлил қилди.

Ушбу сценарий глобал кескинликнинг кучайиши ва ядровий можаро хавфи контекстида ўрганилди. Таҳлил ядро технологиялари тарихчиси, профессор Алекс Веллерштейннинг моделларига асосланган. Тахминан 11 минг фут баландликда назарий ҳаво портлаши, зарарланиш ҳудудини максимал даражада кенгайтириш мақсадида амалга оширилганда, шаҳарлар учун фожиали оқибатларга олиб келиши аниқланди.

Вайронкорлик кўлами
  • Олов шари (радиуси 2,56 кв. км): бу ҳудудда ҳарорат миллионлаб даражага етиб, йўлидаги ҳамма нарсани бир зумда буғлантириб юборади;
  • Кучли зарба тўлқини (радиуси 109 кв. км): турар-жой биноларининг вайрон бўлиши ва оммавий ёнғинларнинг бошланишига олиб келади;
  • Нурланиш (радиуси 340 кв. км): бу ҳудуддаги одамлар учинчи даражали куйиш хавфига дуч келади. Бу куйишлар асаб толаларининг йўқ бўлиши туфайли оғриқсиз кечса-да, жиддий жароҳатланиш ва аъзоларнинг кесилишига олиб келиши мумкин;
  • Енгил зарба тўлқини (радиуси 860 кв. км): бу ҳудудда деразалар синиб кетади, натижада синиқ ойналардан жароҳатланиш ҳолатлари юз беради.

Термал радиация доирасида юзага келадиган учинчи даражали куйишлар соғлиқ учун энг жиддий хавфлардан бири ҳисобланади.

Бундай жароҳатлар кўпинча узоқ муддат даволанишни, аъзоларни кесиб ташлашни талаб қилади ва чуқур чандиқлар қолдиради. Турар-жой биноларининг вайрон бўлиши ва ёнғинлар минглаб одамларни уйсиз қолдиради, узоқроқ ҳудудлардаги синган деразалар эса қўшимча жароҳатланишларга олиб келиши мумкин.

Шаҳарларга таъсири

Пхеньян: тахминларга кўра, 1,3 миллион киши ҳалок бўлади, яна 1,1 миллион киши жароҳатланади. Енгил зарба тўлқини зонасида бир сутка давомида 3,2 миллионгача одам қолиши мумкин.

Фото: Пхеньянга гипотетик зарба / Newsweek
Москва: 1,4 миллионга яқин киши ҳалок бўлиши, 3,7 миллион киши жароҳатланиши мумкин. Зарарланиш зонасида ҳар куни 10,2 миллион киши бўлиши мумкин.

Фото: Москвага гипотетик зарба / Newsweek
Пекин: қурбонлар 1,5 миллион киши, жароҳатланганлар 3,3 миллион киши. Портлаш зонасида кун давомида 9 миллиондан ортиқ одам бўлиши мумкин.

Фото: Пекинга гипотетик зарба
Глобал контекст

АҚШ Украинани Россия билан урушда қўллаб-қувватлашда давом этмоқда, қурол-яроғ, жумладан, яқинда Россия ҳудудида қўлланилган ATACMS ракеталарини етказиб бермоқда. Шу билан бирга, Россия ядровий риторикасини кучайтирди, агарда тажовуз бўлса, жавоб зарбаси муқаррарлигини эслатиб ўтди.

Айни пайтда АҚШ Хитой билан муносабатларда кескинликка дуч келмоқда. Вашингтон Хитойнинг Тайван қирғоқлари яқинидаги ҳарбий машғулотларини қоралади. Пентагон вакиллари Россия ёки Хитой билан ҳарбий тўқнашув эҳтимоли юқорилигича қолаётганини бир неча бор таъкидлаган. Шу аснода Newsweek ядровий қурол келтириши мумкин бўлган вайронагарчиликлар кўламига эътибор қаратиб, дунё етакчиларини глобал ҳалокатнинг олдини олиш йўлларини излашга чақирмоқда.

Вазиятнинг янада ривожланиши энг йирик ядровий давлатлар ўртасидаги кескинликни пасайтиришда халқаро ҳамжамиятнинг фаол иштирокини талаб этиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ядро уруши сенарийси: АҚШ ядро зарбалари Россия, Хитой ва Шимолий Корея харитасида акс эттирилди