
2025 йилнинг июн ойи, Яқин Шарқда яна бир жиддий ҳарбий тўқнашувга гувоҳ бўлдик. Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддият кутилгандай ҳарбий тўқнашувга айланди. Бу воқеалар нафақат минтақа, балки халқаро хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам жиддий таҳлилни талаб этади.
Исроил 2010 йилдан буён Эроннинг ядровий дастури бўйича жиддий кузатув ва тайёргарлик ишларини олиб борган. Маълум бўлишича, айнан ўша йили Эрондаги биринчи ядрочи олим йўқ қилинган ва кейинчалик бошқа мутахассислар ҳам нишонга олинган. Бу ҳақида Исроил разведкаси ҳужжатларига таяниб Британиянинг нуфузли “The Times” нашри хабар бермоқда.
Исроил разведка хизмати – “Моссад” Эрондаги стратегик аҳамиятга эга объектларга, шу жумладан “Исломий инқилоб муҳофизлари корпуси” сафларига ҳам кириб боришга муваффақ бўлган. Бу орқали Исроил Эроннинг ядровий дастури фақат маълум иншоотлар билан чекланмаслигини, балки мамлакат бўйлаб тарқалган кўплаб махфий объектлар орқали амалга оширилаётганини аниқлаган.
Маълумотларга кўра, Эрон ҳар ой ўнлаб ракеталар ишлаб чиқармоқчи бўлган ва бу орқали йилига 1000 та ракета ишлаб чиқаришни, жами 8000 донадан иборат захира яратишни режалаштирган.
Эрон ядровий қурол ишлаб чиқариш ниятида эмаслигини, фақат тинч мақсаддаги атом дастурини ривожлантираётганини таъкидламоқда.
Вашингтон Исроил билан ҳамкорликда Эроннинг ядровий имкониятларини чеклаш учун бир неча стратегик ҳужумлар амалга оширди. Бу ҳаракатлар ядровий қурол тарқалишининг олдини олиш мақсадида бажарилгани таъкидланди. Исроил эса Эрон ядровий қурол яратишга яқинлашганини можаронинг бош сабаби сифатида кўрсатди.
Бу можаро халқаро ҳамжамият учун муҳим сабоқ бўлди. Эрон ва Ғарб ўртасидаги ядровий музокаралар урушдан олдин давом этаётган эди, аммо можаро бошланиши билан сиёсий ишонч жиддий равишда синовдан ўтди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар