Покистон ва Афғонистон бир ҳафта давом этган қуролли тўқнашувлардан сўнг Доҳада тинчлик музокараларини бошлади. Музокаралар пайтида ўт очишни тўхтатиш муддати узайтирилди. Тўқнашувларда ўнлаб одамлар ҳалок бўлган, юзлаб киши яраланган эди.
Музокараларда чегарадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Покистон Афғонистонни ўз ҳудудида жангариларга бошпана бераётганликда айблади. Кобул эса бу айбловларни рад этиб, аксинча Покистонни ўз ҳудудига зарба беришда айблади.
Афғонистон ҳукумати Покистон ўт очишни тўхтатиш келишувига қарамай ҳаво ҳужумлари уюштирганини билдирди. Покистон эса зарбалар фақат жангари гуруҳларга қаратилганини айтди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар