Чегарадаги янги ҳужум: Покистон ва Толибон бир-бирини айбламоқда

1 дақиқа ўқиш126
Чегарадаги янги ҳужум: Покистон ва Толибон бир-бирини айбламоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Покистон якшанба куни Афғонистон билан чегарадош ҳудудларга ҳаво зарбалари бериб, қуруқлик қўшинларини киритиши икки давлат ўртасидаги кескинликни янада кучайтирди.
  • Афғонистоннинг "Толибон" ҳукумати ҳужумлар натижасида камида 36 нафар тинч аҳоли, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлганини ва 160 нафардан ортиқ киши жароҳатланганини билдирди.

Покистон якшанба куни Афғонистон билан чегарадош ҳудудларга ҳаво зарбалари берди ва қуруқлик қўшинларини киритди. Ҳодиса оқибатида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлиб, икки давлат ўртасидаги кескинлик янада кучайди.

Афғонистоннинг "Толибон" ҳукумати маълум қилишича, ҳужумлар натижасида камида 36 нафар тинч аҳоли, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган, 160 нафардан ортиқ киши жароҳатланган. Кобул ушбу ҳужумни «қўрқоқларча ҳаракат» ҳамда «жиноят ва ваҳшийлик» деб баҳолади.

Покистон ахборот вазири Аттоуллоҳ Тарар эса зарбалар жангарилар яширинган объектларга берилганини билдирди. Унинг айтишича, операция давомида 29 нафар жангари йўқ қилинган. Расмийларга кўра, бу ҳужумлар Покистонда тинч аҳолига қарши содир этилган сўнгги террорчилик ҳужумларига жавоб бўлган.

Покистон узоқ вақтдан бери Афғонистонни чегара ортидан ҳужумлар уюштирувчи террорчи гуруҳларга бошпана бераётганликда айблаб келади. "Толибон" ҳукумати эса бу даъволарни рад этади. Кобул, ўз навбатида, Покистонни тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларга асоссиз ҳужум қилишда айбламоқда.

Афғонистон ҳукуматига кўра, зарбалар тинч аҳоли уйларига берилган бўлса, Покистон улар Пактия, Пактика ва Кунар вилоятларидаги жангарилар яширинган жойларга қаратилганини билдирган. Энг кўп қурбонлар Пактика вилоятининг Мандохайл қишлоғида қайд этилган.

Ҳужумлардан бир кун аввал Карачи шаҳридаги Синд рейнжерлари қароргоҳига уюштирилган терактда уч нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Шунингдек, уч нафар жангари ўлдирилган, яна бир гумондор қўлга олинган. Масъулиятни ТТРнинг бўлинган қаноти ҳисобланган «Жамоат-ул-Аҳрор» гуруҳи ўз зиммасига олган.

Сўнгги ойларда Покистон ва Афғонистон чегарасида тўқнашувлар тез-тез такрорланмоқда. Февраль ойидаги қуролли можароларда ўнлаб инсонлар ҳалок бўлган. Июнь ойи бошида Покистон ҳаво зарбаларида 26 нафар жангари ўлдирилганини маълум қилган бўлса, Афғонистон томони бу ҳужумларда 13 нафар, асосан болалар ҳам ҳалок бўлганини билдирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?