Фото: «pixabay.com»
Мутахассислар Европада демографик мувозанат бузилаётганидан ташвишда. Европанинг шарқ ва жанубида аҳоли сони қисқариб бораяпти, ғарбида эса бунинг тескариси. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилмоқда.
1990 йилдан бери Европанинг ғарб ва шарқидаги давлатлар аҳолисининг ўсиши бир-бирига қарама-қарши тарзда кечаётган экан.
Австрия фанлар академияси тадқиқот иститути ҳамда «Витгенштейн» Вена маркази тадқиқотчилари бу борада тадқиқот олиб боришгани ҳақида куни кеча академия сайтида хабар берилди.
Европа ғарбида аҳолининг сони ўсаётгани кузатилса, шарқ ва жанубида бунинг тескариси: аҳоли сони қисқараяпти.
Тадқиқотчиларнин фикрича, аҳолининг бундай демографияси 2 та омил: 1) аҳолининг ҳақиқий динамикаси, яъни туғилиш ва ўлимга; 2) миграцияга боғлиқ экан.
Шарқий ва Жанубий Европа давлатларида 1990 – 2017-йиллар мобайнида туғилиш камайиб, аҳоли қариб бораяпти. Европа ғарбида эса бунинг зидди.
Аҳолиси кўпаяётган давлатлар рўйхатида Ирландия (36 фоиз) етакчилик қилмоқда. Германия эса (4 фоиз) бу рейтингда энг охирги ўринни эгаллаб турибди.
Аҳоли сони қисқараётган давлатлар – Латвия (-27 фоиз), Литва (-23 фоиз) ҳамда Босния ва Герцеговина (-22 фоиз).
Украинадан 13 фоиз аҳоли чиқиб кетган. Ўлимнинг туғилишдан кўплиги туфайли Украина аҳолиси сони 10 фоизга, Беларусники 7 фоизга қисқарди.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра бу иккала мамлакат аҳолиси сони ўсиши умуман кузатилмаяпти. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

АҚШдаги «Ал Бухорий Ислом маркази» фаолияти (видео)

Мануши Чхиллар: Ҳиндистонлик “Дунё гўзали” ҳақида нималарни биламиз? (фото)

Жанубий Суданда қочоқлар сони ошишда давом этмоқда

Энг кекса мушук

Украина Россия учун ҳаво ҳудудини тўлиқ ёпишга қарор қилди

Мьянмада ер кўчиши натижасида камида 30 киши ҳалок бўлди