Мияни ўрганишнинг янги технологиялари яратилиши билан куни кеча руҳиятнинг бизга жумбоқли кўринган ҳодиса ва жараёнларини тушуниш бошланди. Агрессия ва ижтимоий тармоқлар, эмпатия ва агрессия биологияси, аҳлоқ ва альтруизмнинг келиб чиқиши – булар машҳур нейробиолог ва приматолог Роберт Сапольски қаламига мансуб “Яхшилик ва ёмонлик биологияси: фан бизнинг ҳаракатларимизни қандай изоҳлайди?” номли янги китобнинг айрим сюжетларидан биридир. Қуйида ўсмирлар ҳаракатлари асосида ётувчи неврологик ва кимёвий жараёнлар тавсифланган ушбу китобдан баъзи парчалар келтирилади.
Сьерра-Невада тоғ этакларида машҳур Калифорния ғорлари жойлашган. Бу 50 метрлик чуқурликдаги жарликка олиб борувчи 10 метрли ўнқир-чўнқир йўллардан иборат ер ости тизимидир. Бу ғорни ўрганувчилар 100 йиллар аввал ушбу кўз илғамас тубсизликка тушишга қизиққан одамларнинг суякларини топишган. Уларнинг барчаси ўсмирлар суякларидир.
Тажрибаларнинг кўрсатишича, ўсмирларда кескин қарорлар қабул қилишда орқа мия пўстлоғи фаоллашуви катталарга нисбатан камроқ бўлади ва шу сабабли улар хавф даражасини яхши баҳолай олмайди. Бу эса Лондон университети коллежидан бўлган Сара-Жейн Блэкмор кўрсатганидек, ўзига хос тус олади. Дастлаб улардан бирор-бир ҳодисанинг эҳтимолий даражасига баҳо бериш сўралган (масалан, лотереяда ютуқ ютиб олиш ёки автоҳалокатда ҳалок бўлиш). Сўнг воқеа содир бўлиши эҳтимолининг ҳақиқий даражасини маълум қилишган.
Таққослаш натижалари ҳам ижобий (агар яхши нарсанинг содир бўлиш эҳтимоли кам, ёмон нарсаники эса юқори деб баҳоланган бўлса), ҳам салбий (агар ёмон нарсанинг содир бўлиш эҳтимоли кам, яхши нарсаники эса юқори деб баҳоланган бўлса) бўлиши мумкин эди. Кейин худди шу ҳодисаларнинг содир бўлиш эҳтимолини қайтадан баҳолаш сўралган.
Катталар олинган маълумотларни таҳлил қилган ҳолда, унга янгича баҳо беришган, ўсмирлар эса фақатгина олинган маълумотларнинг фақат ижобийсини эътиборга олишган, холос. Салбийсини эса ҳисобга олишмаган. (Тажрибачи саволи: “Спиртли ичимлик ичиб олиб машина ҳайдаганда автоҳалокатга учраш эҳтимоли қанчага тенг?” Ўсмир жавоби: “Миллиарддан бирга тенг”. Тажрибачи: “Аслида эса ўртача 50 фоизга тенг”. Ўсмир: “Нималар деяпсиз, ахир рулда мен бўламан-ку?! Миллиарддан бирга тенг”.) Бу қимор ўйинларига бўлган иштиёқ ўсмирларда катталарга нисбатан 2-4 марта кўп кузатилишини исботловчи мисоллардан биридир.
Шундай қилиб, ўсмирлар хавф-хатар эҳтимоли борлигига ҳам қарамай, дадил равишда таваккал қилишади. Лекин гап фақат ўсмирлар қалтис ишларни бажариб кўришни хоҳлашларида эмас. Буни катталар ҳам хоҳлайди, лекин уларда бош мия пўстлоғи яхши шакллангани сабабли буни яхшироқ назорат қилишади. Бироқ кучли ҳиссиётларга бўлган иштиёқ ёш кўрсаткичлари бўйича барибир фарқ қилади.
Янгиликлар излашга чанқоқлик барча ўсмирлар дунёсини қамраб олади. Айнан шу даврда бизнинг мусиқа ва овқатларга бўлган танловимиз, бирор-бир мода тарафдори бўлишимиз шаклланади ва турли инновацияларга бўлган очиқлик аста-секин камаяди. Бундай ҳолат фақат одамларга хос эмас. Масалан, кемирувчиларда ҳам ўтиш даврида ҳайвонлар янги егулик турини татиб кўришга ҳаракат қилади.
Ўсмирлик – бу хавф-хатарлар ва янгиликлар излаш даври, дейиш мумкин. Хўш, бунга мукофотлашнинг дофамин тизими қанчалар алоқадор ва у мазкур вазиятда қандай ишлайди?
Иккинчи бобнинг вентрал қопламага оид параграфларини эслайлик. Шу соҳадан ёндош ядрога мезолимбик дофамин йўли ҳамда олд қатламга мезокортикал дофамин йўли бошланади. Ўсмирлик даврида ҳам мезолимбик, ҳам мезокортикал йўлда дофамин аксонларининг зичлиги ва самарадорлиги тинимсиз ўсиб боради (шунга қарамай, янгилик қидириш хоҳиши шу давр ўртасида кучаяди, бу ўсмирлик даврининг иккинчи ярмида пешона соҳаси регуляцияси йўлга қўйилишини кўрсатади).
Ўсмир болалар ва катталар устида ўтказилган бир тадқиқотда улар нейросканерга улаб кўйилган ва бирор-бир масалани ечиш сўралган. Агар ечим тўғри бўлса, уларга турли пул мукофотлари берилган. Тадқиқотда маълум бўлишича, болалар ва ўсмирлардаги миянинг префронтал пўстлоғи тартибсиз ва тарқоқ бўлган. Бироқ ўсмирлардаги ядрога ёндош қисмнинг фаоллашуви яққол бўлган. Катталарда кичик, ўртача ва катта мукофотларга жавобан дофамин миқдори ҳам шунга яраша кичик, ўртача ва катта даражада бўлган. Ўсмирларда-чи?
Агар мукофот ўртача катталикда бўлса, ўсмирларнинг бунга жавобан ҳолати болалар ва катталар каби бўлган. Лекин каттароқ мукофот берилганида эса унинг фаоллашуви катта кишиларникидан ҳам юқори экани кузатилган. Кичикроқ мукофот берилганида эса камайган. Бошқача қилиб айтганда, ўсмирлар катта мукофотдан катта ёшлиларга қараганда кўпроқ қувонади, кутилганидан кичикроқ совға олганларида эса бу уларда нафратланиш ҳиссини уйғотади.
Роберт Сапольски
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”