Касалхонада оёққа туролмайдиган уч бемор бир хонада ётарди. Хонага биринчи келган бемор дераза олдида, иккинчиси ўртада, учинчиси эса эшик олдидан ўрин олган. Ўртадаги бемор хушчақчақ инсон бўлгани учун ҳар хил воқеаларни гапириб бериб, хонадошларини кўнглини хушлаб, дардини унуттиришга ҳаракат қиларди. Совуқ қиш оқшомининг бир куни дераза олдидаги бемор вафот этди. Ўртадаги беморни дераза олдига, эшик яқинида ётган хастани, унинг ўрнига жойлаштириб, бўшаган ўринга бошқа касални жойлашди.
Дераза тагида ётган бемор ташқарида кўрганларини хонадошларига гапириб берарди. Йўл бўйидаги хиёбон, хиёбонда сайр қилаётган инсонлар, қучоққа сиғмайдиган чинорлар, чуғурлашаётган қушлар, ишга шошаётганлар, йўлдан ўтиб-қайтаётган автоуловлар, ҳар куни шу гузарда кўрадигани қора сочли тешиккулча сотувчи, ҳар куни эрталаб ўйнаб-кулиб мактабга бораётган болалар, бекатда автобус кутаётган йўловчилар ва рўпарадаги тоғлар остида ям-яшил манзара касб этган далалар ҳақида узоқ гапириб, ўрнидан туролмайдиган чорасиз хонадошларининг кўнглини кўтарарди. Бемор бир муддатдан кейин йўлдан ўтиб-қайтганларга исм қўйиб гапирадиган бўлди: “Меҳмет бей ҳар оқшом уйга қайтаётиб, рўпарадаги дўкондан газета ва нон олади. Ойша хола деразадан ташлаган ип орқали баққолдан буюртмаларини тортиб олади. Қора сочли тешиккулча сотувчи бола аср намозига яқин ҳамма тешиккулчасини сотгани учун севиниб, яйраб уйига йўл олди (тешиккулча сотувчи болага Солиҳ деб исм қўйган). Пенсионер Ҳасан амаки набиралари Элиф ва Фотиҳни хиёбонга айлантиргани олиб келяпти ва ҳоказо...”.
Икки бемор тонгда ишга шошаётганлар, сайёр сотувчилар, кечки пайт чарчаб-ҳориб уйга қайтаётганлар ҳикоясини эшитиб, кўз олдида жонлантиришарди. Улар билан бир ҳаётда яшаётгандек эдилар. Ўша одамлар билан бирга ишга бориб-қайтардилар. Касалхонанинг бир бурчагида ётган бемор эмас, ҳаётда мудом ҳаракатда бўлган инсонлар билан бирга эди. Гўё улар, беморликларини унутиб, ҳаётга туташиб кетишган эди. Чунки касалхонанинг юракни сиқадиган ҳавоси тарқаб, ўтиши қийин бўлган вақт ўрнини ҳаёт ва яшаш умиди билан тўла ҳикоялар эгаллаган.
Бир куни ўртада ётган беморнинг хаёлига бир фикр келди. Агар дераза олдидаги беморга бир нима бўлса, унинг ўрнига жойлашади ва ташқаридаги ранго-ранг, ҳақиқий ҳаётни ўз кўзлари билан томоша қиларди. Бу ўй бир неча кун миясида айланаверди. Ётган жойидан фақат буни ўйлар ва муаммога ечим изларди. Оқибат излагани ечимини топгандай бўлди. Дераза олдидаги беморни тез-тез оғриқ безовта қиларди. Бемор қийналиб тортма устидаги дорига қўлини узатиб, уни тез-тез ичарди. Бир кеча яна оғриқ қўзғалди. Бемор машаққат билан тортма устидаги дорига қўл чўзаркан, ўртадаги бемор ундан аввалроқ ҳаракат қилиб дорини тортма устидан итариб юборди. Шиша ерга тушди ва парчаланиб кетди.
Эртаси куни тонгда дераза олдидаги беморни ўлик ҳолатда топдилар. Унинг ўрнига жойлаштирилган бемор манзарани томоша қилиш илинжида шошилиб, ҳаяжон билан деразадан ташқарига қарадию, ҳеч нарса тополмади. Унинг бошига гўё, кимдир тош билан ургандай бўлди. Чунки деразадан бир неча метр нарида худди шифохона девори каби яна бир девор бор эди, холос. Бошқа ҳеч нарса йўқ эди...
Турк тилидан Умида Адзиова таржимаси
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”