15:38 / 26.10.2019
5 393

Мусиқа ишқибозимисиз? Унинг фойдаларини билиб олинг!

Мусиқа ишқибозимисиз? Унинг фойдаларини билиб олинг!
Баъзан бирон бир қўшиқни тинглаш пайтида кайфиятингиз ўзгаришини ҳис қилганмисиз? Ёки сиз ўзингиз ёқтирган машқни бажараётганингизда ўзингиз севган мусиқани тинглаб янги энергия дозасини олгандек бўласизми? Бу мусиқанинг сеҳридир. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, бу ҳиссиётлар ортида мусиқанинг инсон танасига таъсирини тушунтириб берадиган кўплаб жисмоний реакциялар мавжуд. Бугун биз улардан баъзиларини сизга тушунтириб берамиз ... бизнинг ушбу ажойиб саёҳатимизга қўшилинг!

МУСИҚАНИНГ МИЯГА ТАЪСИРИ
Минглаб тадқиқотлар ушбу фикрни қўллаб-қувватлайди: мусиқа бизнинг илм олиш қобилиятимизни яхшилайди. Қўшиқ тинглаётганимизда ёки мусиқа чалаётганимизда бизнинг мия тизимимиз деярли барча соҳаларига таъсир қилувчи нейрон алоқаларни ҳосил қилади. Булар: тил, когнитив, ҳиссий ва ҳатто ижтимоий функцияларни бошқарувчи нейронлар бўлиб, уларнинг вазифаси фаоллаштириш ва рағбатлантиришдир. Шу сабабли, бугунги кунда паркинсон касаллиги (титроқ касали), деманс (ақли пастлик) ёки аутизм (одамовилик) каби касалликларга чалинган беморларни даволашда "мусиқий терапия" дан кенг фойдаланилади.

Аммо мусиқанинг миямизга таъсири шу билан тўхтаб қолмайди: у миямиздаги оқимларга таъсир қилади, бу бизнинг ижодимизга, ўрганиш қобилиятимизга, оғриқни ҳис қилишимизга таъсир қилади... Шубҳасиз, мусиқа бизнинг миямизни инсоннинг бошқа стимулларидан кўра кўпроқ фаоллаштиради. !

МОТИВАЦИЯНИНГ ЯХШИ МАНБАИ
Мусиқанинг танага таъсири ҳам кимёвий ҳодисадир ва ушбу ҳодиса мобайнида инсон миясига таъсир қилувчи модда бу допаминдир! Ҳаммаси жуда оддий, биз қўшиқ тинглаганимизда, юқорида айтиб ўтганимиздаги неврологик стимуллар кўплаб гўзал фазилатларга эга бўлган "завқ гормони" деб номланувчи ушбу гормоннинг чиқарилиши каби физиологик вазифани бажаради: у уйқуни, кайфиятни, хотирани ва эътиборни тартибга солади. Шубҳасиз, унинг номи муносибдир: бу завқ ва мотивация манбаидир!

Шунингдек, сиз тинглаётган мусиқа турига қараб мия бошқа нейротрансмиттерларни ҳам ишлаб чиқариши мумкин. Масалан, классик мусиқа, баъзи тадқиқотларга кўра, ўзини бўш тутишга ёрдам берадиган, стресс даражасини ва безовталикни камайтирадиган кимёвий модда бўлган серотониннинг чиқарилишини қўзғатади.

Юрак даражаси: ПУЛС ... ВА МУСИҚА!
Мусиқа тинглаётганимизда, мия тўлқинлари нафас ва юрак уришини оҳанг ритмига мослаштириш учун ўзгаришини билармидингиз? Бу нарса фақатгина инсонларга ва баъзи қушларга таъсир қилади ва нима учун машқ қилаётган пайтимизда тезлигимиз тезроқ турдаги қўшиқлар билан яхшиланишини тушунтириши мумкин... Бундан ташқари, ушбу мусиқа тури бизнинг ҳушёрлигимизни, юрак уришимиз ва қон босимимизни оширади, шунинг учун мусиқани ёқинг ва югуринг!

Мусиқани ҳам бажараётган ҳаракатимизга мослаб танлашимиз ўша ҳаракатни самарали бажара олишимизга туртки бўларкан.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мусиқа ишқибозимисиз? Унинг фойдаларини билиб олинг!