14:09 / 18.03.2021
1 697

Телефонга муккасидан кетиш саломатлик ва қомат учун қанчалик хавфли?

Телефонга муккасидан кетиш саломатлик ва қомат учун қанчалик хавфли?
Фото: Getty Images
Бош оғриши елка ва гавданинг юқори қисмида зўриқиш кузатилиши телефонга ортиқча қараш сабаб кузатилади. Умуртқа поғонасининг қийшайиши ва жароҳатни даволаш бўйича мутахассис Дин Фишман бежизга бўйиннинг патологик синдромига нисбатан Text Neck атамасини қўлламаган. Text Neck узоқ вақт давомида телефонда ҳаддан ортиқ вақт давомида ёзиш, ўқиш ва гаджетга тикилиш оқибатида бўйиннинг зўриқиши ва оғриш синдроми ҳисобланади.

Қуруқ статистика
Тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшдаги болалар кунига 8-8,5 соат давомида гаджетлардан фойдаланади. Бошқа тадқиқотларда эса бўйиндаги сурункали оғриқ синдроми телефондан фойдаланиш билан алоқадорлиги аниқланган.

Мушаклар энг кўп азият чекади
Ортопед-жарроҳ Адальберт Капанжининг «Суяклар физиологияси» китобида ёзилишича, одам бўйнини 2,5 сантиметр олдинга эгиб, унга қўшимча 5 кило оғирликни «юклайди». Бу бир қанча муаммоларга олиб келади, айниқса мушаклар учун осон бўлмайди. Улар ортиқча оғирликни оғриқ ва зўриқиш билан ушлашига тўғри келади.

Оқибатлари
Қон томирларнинг зўриққани ҳисобига мушаклар ва улар атрофидаги тўқималар кислород билан тўйинмайди, оддийроқ қилиб тушунтирганда ҳужайралар озиқлана олмайди. Аста-секин мушаклар, пай ва умуртқалараро дискларда деформация юз беради. Бу каби ўзгаришлар остеохондроз ривожланишига туртки бўлади. Деформацияга учраган тўқималар нафақат қон-томирлар, балки нервларнинг ҳам қисилишига сабаб бўлади. Организмдаги ҳамма нарса бир-бирига алоқадор бўлганидек шундан кейин елка, бош, бел ва қўллар ҳам оғрий бошлайди.
  • Ўзгаришлар секин-аста аммо тўхтовсиз тарқалади.
  • Умуртқа поғонанинг кўкрак қафасида деформация кузатилади.
  • Ўпкага кирадиган ҳаво сиғими 30 фоизга камаяди.
  • Қўлда бармоқларнинг увишиши, санчиб оғриш ва жимирлаш сезилади.
  • Гавданинг қийшайиши қорин бўшлиғи, хусусан, йўғон ичакнинг ишдан чиқишига олиб келади.

Нима қилиш керак?
  • Икки бармоқни иякларнинг ўртасига қўйиб, тугмачани босгандек ҳаракатлантиринг.
  • Телефонни тўғри, ноқулай бўлса ҳам уни 70—90 даража қия тутиб фойдаланинг.

Бу эсингиздан чиқмаслиги учун телефонингизга Text Neck иловасини юклаб олинг. Нотўғри тутилган пайт ундаги сигнал сизга нима қилиш кераклигини эслатиб туради.

Селфи таёқчасини харид қилинг ва видео ҳамда фильм кўрганда ундай фойдаланинг. Бу орқали бўйиннинг ортиқча зўриқишини олдини олган бўласиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Телефонга муккасидан кетиш саломатлик ва қомат учун қанчалик хавфли?