16:27 / 21.10.2024
58

Уоррен Баффетнинг Ўзбекистонга сармояси ортмоқда

Уоррен Баффетнинг Ўзбекистонга сармояси ортмоқда
Фото: AP Photo
Америкалик тадбиркор Уоррен Баффетнинг Ўзбекистонга сармояси ортиб бормоқда. Uz500 ташкилоти мамлакатга киритилаётган хорижий тўғридан тўғри ва билвосита инвестицияларни таҳлил қилишни бошлади.

Таҳлил дунёнинг бой кишилари, суверен бойлик фондлари (SWF) ва кўп миллатли корпорацияларнинг (MNC) Ўзбекистонга инвестициясига қаратилган. Таҳлилни дунёга машҳур сармоядор Уоррен Баффет бошқармоқда. Berkshire Hathaway орқали қилган инвестициялари унга Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган иқтисодиётига билвосита, аммо муҳим таъсир кўрсатиш имконини беради.

1965 йилдан бери Уоррен Баффет Berkshire Hathaway’ни қийинчиликда бўлган текстиль компаниясидан триллион долларлик конгломератга айлантирди.

Berkshire инвестицияларининг аксарияти америкалик компанияларга тегишли бўлсада, у АҚШдан ташқаридаги саккизта компанияда улушга эга. Шулардан бешта япон конгломератларидир: Mitsubishi Corporation, ITOCHU Corporation, Mitsui & Cо., Ltd., Sumitomo Corporation ва Marubeni Corporation’да эгалик улуши ўртача 9 фоизни ташкил қилади. Шунингдек, Berkshire Хитойнинг электромобиль гиганти BYD компаниясида 5 фоизлик улушга эга.

Қизиқарли жиҳати шундаки, ушбу халқаро портфел компанияларининг ярми Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтириб, мамлакатнинг тез ривожланаётган энергетика, инфратузилма ва ишлаб чиқариш соҳаларига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Сентябрь ойида Sumitomo корпорацияси Саудия Арабистонида рўйхатдан ўтган АCWА Power компаниясининг қайта тикланадиган энергия активларининг 49 фоиз улушини сотиб олиш орқали Ўзбекистондаги иштирокини кенгайтирди. Улар биргаликда 2,5 ГВт қуёш ва шамол энергияси, шунингдек, 968 МВт аккумулятор қувватини ишлаб чиқиш учун 4,2 миллиард доллар сармоя киритиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, 2024 йил август ойида Marubeni, TAQA Water Solutions ва SUEZ’дан иборат консорциум Ўзбекистон ҳукумати билан Тошкент шаҳрида жойлашган МДҲ минтақасидаги энг йирик оқова сувларни тозалаш иншоотини қуриш бўйича 1 миллиард долларлик қўшма ривожланиш шартномасини имзолади.

Mitsubishi Corporation Ўзбекистон энергетика секторида ҳал қилувчи рол ўйнайди, унинг илғор энергия ускуналари мамлакатдаги йирик газ ишлаб чиқариш қувватларининг 90 фоизини таъминлайди.

Эътиборга молик лойиҳалар қаторига Навоий 1, 2 ва 3 заводлари, шунингдек, 2,5 миллиард долларлик Сирдарё 1 ва 2 комбинацияланган газ турбиналари (CCGТ) киради.

2024 йил июнь ойида BYD Uzbekistan қўшма корхонасида биринчи электромобиллар ишлаб чиқарилди, бу BYD компаниясининг чет элдаги биринчи операцион ишлаб чиқариш заводидир. Ушбу муҳим воқеа дунёнинг энг йирик электромобиль ишлаб чиқарувчиси глобал миқёсда кенгайиб, Таиланд, Бразилия, Туркия ва Венгрияда заводлар қуришни режалаштираётган бир пайтда содир бўлди.

Berkshire Hathaway портфелидаги бошқа иккита компания — Itochu ва Mitsui, ўз япониялик ҳамкорларига эргашиб, Ўзбекистоннинг тез ривожланаётган иқтисодиётида имкониятлар қидириши кутилмоқда. Келгуси инвестициялар қайта тикланувчи энергия ва инфратузилма лойиҳаларини ёки уран ҳамда стратегик фойдали қазилмаларни ривожлантиришни ўз ичига олиши мумкин.

Уоррен Баффет, Ўзбекистон, Сармоя

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Уоррен Баффетнинг Ўзбекистонга сармояси ортмоқда