Миллиардерлардан бири Уоррен Баффет Ўзбекистоннинг "Got Talent" шоусини томоша қилиши маълум бўлди

Дунёнинг энг таниқли инвесторларидан бири Уоррен Баффетнинг бўш вақтини қандай ўтказиши маълум бўлди. 96 ёшли миллиардер деярли ҳар оқшом уйидаги катта телевизорда YouTube томоша қилади.
Қизиғи, унинг кўрадиган контентлари орасида Ўзбекистоннинг машҳур истеъдодлар шоуси — «O‘zbekiston Got Talent» ҳам бор. Бу ҳақда Баффетнинг яқин дўсти Шарон Осберг The Wall Street Journal нашрига маълум қилган.
Баффет YouTube’да фақат замонавий контент билан чекланмайди. У 1950 йиллардаги реклама роликлари, эски фильмлар, машҳур санъаткорларнинг чиқишлари, ҳужжатли фильмлар ҳамда ҳаваскор ижодкорларнинг видеоларини ҳам томоша қилади.
Эътиборлиси, миллиардер бўш вақтида молия ёки инвестицияга оид видеоларни излашдан кўра, кўнгил очишга ва дам олишга ёрдам берадиган турли контентларни томоша қилишни афзал кўраркан.
Шу тариқа, Ўзбекистоннинг истеъдодлар шоуси дунёнинг энг машҳур миллиардерларидан бирининг ҳам эътиборини тортган контентлар қаторидан жой олган.































Изоҳлар 0
…