19:44 / 02.07.2022
1 495

Шавкат Мирзиёев Нукусга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Нукусга жўнаб кетди
Скриншот: FlightRadar24
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга жўнаб кетди. Flight Radar сервиси президент самолётидан ташқари ҳукуматнинг яна бир нечта самолёти Нукусга қараб йўлга чиққанини кўрсатмоқда.

Kun.uz мурожаат қилган расмий манбалар давлат раҳбари Нукусга йўл олганини тасдиқлади.

Шаҳарда кеча, 1 июл куни оммавий митинг бўлиб ўтганди. Расмийлар маълумотига кўра, бунга айрим фуқаролар конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилгани сабаб бўлган.

Кеча оқшом Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Нукусда жамоат тартиби тиклангани, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймаслиги ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Бугун, 2 июл куни Қорақалпоғистон парламенти, ҳукумати ва Ички ишлар вазирлиги қўшма баёнот чиқариб, 1 июл куни бир гуруҳ шахслар фуқароларни Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий бинолари олдига йиғиб, бу биноларни эгаллаб олишга уринганини таъкидлади.

Қорақалпоқ расмийларига кўра, улар “популистик шиорларни ниқоб қилиб олиб, фуқароларнинг онги ва ишончини манипуляция қилган”.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари оммавий тартибсизлик уюштиришга уринишлар тарқалишига чек қўйган. Оммавий тартибсизликлар ташкилотчиларининг бир гуруҳи ҳамда органлар ходимларига фаол қаршилик кўрсатган шахслар қўлга олинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Нукусга жўнаб кетди