13:53 / 29.12.2023
257

Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
"Ўзгидромет" Ўзбекистон бўйича 2023 йил 29-31 декабр ва 2024 йил 1-2 январ кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Бугун, 29 декабр куни республика ҳудудига совуқ ва нам ҳаво кириб келмоқда. Эрталаб республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бошланди.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, кун давомида ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди, куннинг иккинчи ярмида эса +0...+5 даражагача тушади. Ёмғир ёғиши давом этади ва республика бўйича баъзи жойларда ёмғир қорга айланади. Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Эртага, 30 декабр куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича нисбатан совуқ об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси -0...-5 даражагача, шимолда -6...-9 даражагача пасаяди, кундузи +2...+7 даража атрофида бўлади.

31 декабр ва 1 январ кунлари республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Кечалари совуқ сақланиб туради, кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 1 январга бориб +10...+13 даражага етади.

Қуруқ об-ҳаво 2 январда ҳам сақланиб туради, лекин бироз совуқ ҳаво кириб келиши ҳисобига кундузги ҳарорат +6...+9 даражагача пасаяди.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда.

Пойтахтда 29 декабр куни ёмғир ёғади, қорга айланади. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 12-15 м/с гача кучаяди. Куннинг иккинчи ярмида ҳарорат +0...+2 даражагача пасаяди.

30-31 декабр ва 1-2 январ кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Ҳарорат 30 декабрда кечаси -1...-3 даража, кундузи +4...+6 даража, 31 декабр ва 1-2 январда кечалари -3...+2 даража бўлади, 31 декабр ва 1 январда кундуз кунлари +11...+13 даражагача аста-секин кўтарилади, 2 январда +7...+9 даража бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият