12:50 / 31.08.2019
3 801

Президент Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди (фото)

Президент Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди (фото)
Давлатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган байрам тадбирлари бошланди.
Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, озодлигимиз, ёруғ келажагимиз ва пок ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйди.

Мамлакатимиз тарихида янги саҳифа очган, халқимиз учун энг улуғ, энг азиз айём бўлган Мустақиллик байрамига ҳамма жойда катта тайёргарлик кўрилган. Пойтахтимиздаги тантанали тадбир бугун «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтади.

Аввалроқ, президент Шаҳидлар xотираси хиёбонига ташриф буюрганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди (фото)