date
views 3 830

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (фото)

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (фото)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

“Бу санани муносиб ўтказиш бизнинг ўз тарихимизга, мустақиллигимизга бўлган ҳурматимизни, халқ, миллат сифатидаги маданиятимиз ва савиямизни намоён этади” деган эди Шавкат Мирзиёев.

Қуръони каримдан тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг серқирра фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.

Гул қўйиш маросимида Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.




Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (фото)