21:00 / 02.06.2020
2 291

«Айб тўлиқ менда, жаҳлимни жиловлай олмадим» – Тошкент вилояти СЭОМ собиқ бош врачи

«Айб тўлиқ менда, жаҳлимни жиловлай олмадим» – Тошкент вилояти СЭОМ собиқ бош врачи
Ижтимоий тармоқларда ўз ходимларини кабинетига чақириб сўкаётган оқ халатли раҳбарнинг видеоси тарқалди. Тез орада видео «қаҳрамони» Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоев экани маълум бўлди.

Натижада Бахтиёр Болтабоев Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлик директори Баҳодир Юсупалиевнинг буйруғи билан вазифасидан озод этилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги расмий муносабатида воқеа «раҳбар, тиббиёт соҳаси вакили учун шармандали ҳол», дея баҳо берилган.
Kun.uz мухбири Бахтиёр Болтабоев билан боғланиб, ҳолатга муносабат билдиришини [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly9rdW4udXovbmV3cy8yMDIwLzA2LzAyL2F5Yi10b2xpcS1tZW5kYS1qYWhsaW1uaS1qaWxvdmxheS1vbG1hZGltLXRvc2hrZW50LXZpbG95YXRpLXNlb20tc29iaXEtYm9zaC12cmFjaGk%3D]изоҳ сўради[/leech].

– Бахтиёр ака, ходимларни бу қадар уятли сўзлар билан сийлашингизга нима сабаб бўлди?
– Бошиданоқ айтай, айб тўлиқ менда, жаҳлимни жиловлай олмаганимда ва ходимларимга нисбатан раҳбар ҳамда инсоний жиҳатдан тўғри муомала қилмаганимда. Мана шу хатом туфайли шарманда бўлдим.

Айнан воқеа қандай юз берганига келсак, ҳозирги кунда пандемия туфайли узлуксиз ишлаётганимиздан, бизнинг тизимимизда иш ҳажми кескин ошганидан хабарингиз бор. Ўртасаройдан [карантин ҳудудидан] вирусга оид таҳлилларни олиб келиб текширишимиз керак эди. Бу маълумотлар зудлик билан вазирлик ва тегишли ташкилотларга тақдим этилиши лозим эди. Шу нарса вақтида бажарилмаган, ходимлар сусткашликка йўл қўйишган. Руҳий ва жисмоний зўриқиш, вазиятдан келиб чиқиб жаҳлим чиққани ана шу сўзларни ишлатишимга сабаб бўлди.

Яна қайтараман, бу ерда мени оқлайдиган жиҳат йўқ, ҳолат сабабларини айтяпман.

– Ҳолатни видеога олган ходимингиз кимлигини билдингизми? Унга нималар дедингиз?
– У ходим кимлигини билдим, лекин ҳеч қандай зуғум ўтказмадим. 2017 йилдан бери шу лавозимда ишлайман, жамоамиз номига доғ тушди, энди буни ювиш керак бўлади.

– Касаба уюшмасини ҳам «эслаб» ўтгансиз.
– Улардан алоҳида узр сўрайман. Умуман, барча ходимлардан, тизимимиз вакилларидан кечирим сўрайман, бу ҳолат бошқа қайтарилмайди. Жазога тайёрман, жуда хунук иш бўлди...

Аброр Зоҳидов
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)