Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг ижро варақасига асосан, фуқаро Э.Х.дан бир нафар фарзанди учун фуқаро Б.Н. фойдасига алимент тўлаши белгиланган.
Аммо, қарздор алимент пулларини ўз вақтида тўламади. Боз устига қарздор яшаш жойидан номаълум жойга кетиб қолди. Э.Х.га нисбатан қидирув эълон қилиниб, тезкор қидирув тадбирлари натижасида топилди ва тегишли тартибда Нарпай туман бўлимига келтирилди.
Қарздор Э.Х.нинг алиментдан бўлган қарздорлиги 18 миллион сўмдан ошиб кетган. Ушбу қарздорликни тўлашлик учун қарздор билан ўтказилган профилактик суҳбатлар натижасида қарздор турмуш ўртоғи билан ярашиб, оиласини тиклаш истаги борлигини билдирди.
Олиб борилган ижро тадбирлари давомида ушбу оила яраштирилиб, ижро ҳужжати Қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди