Хитойлик блогер мушуклари учун баскетбол майдони қуриб берди

Хитойлик блогер ва муҳандис Син Чжилей ўз мушуклари учун ҳақиқий баскетбол майдонини барпо этди.
У лойиҳа доирасида томошабинлар учун трибуналар, паркет қопламали ўйин майдони, баскетбол саватлари, экранлар ўрнатган ҳамда кичик ўлчамдаги тўпларни ҳам тайёрлаган. Блогернинг маълум қилишича, ушбу иш устида у уч ой давомида меҳнат қилган.
Чжилей тайёр бўлган аренани ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали намойиш этди. Кадрларда унинг мушуги билан бирга баскетбол ўйнаётганини кўриш мумкин.

Баскетбол майдони блогернинг мушуклари учун яратган ягона лойиҳаси эмас. Муҳандис бир неча йилдан буён тўлиқ “Мушуклар шаҳри” лойиҳаси устида иш олиб бормоқда. Ушбу шаҳарда миниатюра метро тизими, блогернинг ўзининг кичик нусхаси жойлашган уй, банк, кинотеатр, супермаркет, MeowDonaldʼs кафеси ҳамда бошқа кўплаб объектлар мавжуд.
Бундан ташқари, Чжилей хайрия ишлари билан ҳам фаол шуғулланади. У кўча мушуклари учун иссиқ ва қулай бошпаналар қуриб беради.





























Изоҳлар 0
…