Макс Эберл Бавария клубидан кетиши мумкин: Раҳбарият қарори кутилмоқда

Макс Эберл томонидан амалга оширилган сўнгги трансферларга қарамай, унинг Бавария клубидаги келажаги жиддий хавф остида қолмоқда. Bild нашрининг "Баерн-Инсидер" подкастида хабар берилишича, спорт директори август ойидаёқ ўз лавозимидан озод этилиши мумкин. Вазиятнинг кескинлашувига август ойида бўлиб ўтадиган кузатув кенгашининг йиғилиши сабаб бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Маълумотларга кўра, клубнинг энг юқори бошқарув органидаги бир ёки икки нафар аъзо Эберл билан шартномани узайтиришга қарши чиқиб, унга "рад жавобини" берган. Ҳозирча кенгаш унга ўз вазифасини бажаришда давом этиш учун имконият берган бўлса-да, августдаги йиғилиш якуний ҳукм бўлиши мумкин. Sport директори ва клуб ўртасидаги амалдаги келишув 2027-йилгача мўлжалланган.
Футбол олами қоидаларига кўра, раҳбариятнинг тўлиқ қўллаб-қувватловисиз спорт директорининг самарали ишлаши деярли имконсиз. Агар кенгаш унга қарши овоз берса, Эберлнинг Мюнхен жамоасидаги фаолияти якунланади. Манбаларнинг таъкидлашича, спорт директори яқин орада кетишини ҳамма билиб турганда, унинг жамоада қолиши ғалати кўринади.
Клуб фахрий президенти Ули Ҳоэнесс бу масалада ҳал қилувчи рол ўйнаши кутилмоқда. Унинг розилигисиз Эберл ўз курсисини сақлаб қола олмайди. Бироқ, Макс Эберл таслим бўлиш ниятида эмас ва ўз позициясини ҳимоя қилиш учун "жанговар режим"га ўтган. У ўзининг трансфер бозоридаги муваффақиятларини, хусусан, Майкл Олисе каби футболчиларнинг трансферини асосий далил сифатида кўрсатмоқда.





























Изоҳлар 0
…