Ўзбекистон тўрт ойда қайси мева ёки сабзавотни энг кўп экспорт қилди?

Ўзбекистон тўрт ойда қайси мева ёки сабзавотни энг кўп экспорт қилди?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистон ташқи бозорларга жами 489,5 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берган. Ушбу экспорт ҳажмининг умумий қиймати 454,5 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

Ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда экспорт ҳажми 25,9 минг тоннага ёки 5,6 фоизга ошган. Бу эса ўзбек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига халқаро бозорларда талаб юқори бўлиб қолаётганини кўрсатмоқда.

Экспорт таркибида энг катта улуш сабзавотларга тўғри келган. Тўрт ой давомида хорижга 239,8 минг тонна сабзавот маҳсулотлари жўнатилган. Шунингдек, 86,6 минг тонна мева ва резаворлар ҳам ташқи бозорларга экспорт қилинган.

Бундан ташқари, 26,2 минг тонна мош, 9,2 минг тонна ерёнғоқ ва бошқа ёнғоқ маҳсулотлари экспорт қилинган. Тарвуз ва қовун етказиб бериш ҳажми эса 0,2 минг тоннани ташкил этган. Қолган қисм бошқа турдаги мева-сабзавот ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон тўрт ойда қайси мева ёки сабзавотни энг кўп экспорт қилди? – Zamin.uz, 05.06.2026