Барчага маълум 9 июль куни Лондон шаҳридаги "O2" аренаси ажойиб профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади. Мазкур жанг кечасида ҳамюртимиз Исроил Мадримов ҳам рингга кўтарилади. Мадримов супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) WBА элиминатор жанги дорасида франциялик Мишель Сорога қарши баҳс юритади. Ушбу қарама-қаршилик улар ўртасидаги реванш жанги ҳисобланиб, дастлабкисида юртдошимиз ғалаба қозонганди. Хуллас, ушбу реванш жанги борасида бокс мураббийларининг фикрлари билан қизиқдик.
Владимир Шин: - Бирор тахмин билдира олмайман. Чунки, бу бокс ва бунда ҳар қандай вазият бўлиши мумкин!
Зуфар Сулаймонов: Реванш жанги ҳам жуда муросасиз бўлиб ўтади. Исроил дастлабки жангда ҳам ғалаба қозонган ва унинг кучли ва кучсиз жиҳатларини яхши ўзлаштирган. Тайёргарлиги ҳам аъло даражада кечмоқда. Ўйлайманки, бу сафар ҳам Исроил чиройли ғалабага эришади.
Рустам Саидов: - Албатта, Исроилни ютишини хоҳлаймиз ва ўйлайманки, Мадримов ақилли ва тартибли жанг ўтказса, буни уддасидан чиқади.
Мансур Муқимов: - Жанг жуда қизиқ бўлади. Чунки, 1-тўқнашув ҳам жуда шиддатли кечганди. Ҳакамнинг хатоси учун кандайдир эътирозлар бўлганлигини кўрдик. Лекин, Исроил ўша жанг давом этган тақдирда ҳам ғалаба қилишига ҳеч кандай шубҳа колдирмаганди. Навбатдаги баҳс ҳам жуда қизғин бўлади. Чунки, рақиблар бир-бирларини жуда яхши билади. Соро ҳам кучли боксчилигини кўрдик, аммо Исроилдаги ҳакикий матонатни уша жангда кўрдим. Ўйлайманки, Исроил ютади. Ҳозирда у жанга пухта ҳозирлик кўрган ва назаримда боксчига керак бўлган ҳарактер унда 100 фоиз мавжуд. Албатта, Исроилни ютишини хоҳлайман ва умид қиламан!
Аброр Турсунпўлатов: - Бу жанг тўлиқ давом этмайди, деган фикрдаман. Бу сафар Исроилга дастлабки жангдан кўра, осонроқ бўлади ва у муддатидан аввал ғалаба қозонади. Ҳозирда, Matchroom географияни кенгайтирган ва ушбу промоутерлик компанияси ташкил қиладиган жанг кечалари адолатли тарзда ўтмоқда. Golden Boy, Top Rank, PBC промоутерлик компанияларида асосий эътибор АҚШ ва мексикаликларга қаратилади. Юқорида айтиб ўтганимдек, жанг тўлиқ давом этади, деб ўйламайман.
Абдувоҳид Жалолов: - Исроил ғалаба козонади, деб уйлайман. Мадримов жуда ҳам иродали, жангавор руҳияти кучли бола... Проф рингда 4 йилдан бери анча тажрибага эришди. Омад ёр бўлсин!
Жавлонбек Эшматов: - Исроил Мадримов учун осон жанг бўлмайди. Бироқ, унинг маҳоратига шубҳа йўқ ва ўзининг чиройли ҳаракатлари билан узоғи 10-раундда нокаут билан ғалаба қозонади.
Дилшод Маҳмудов: - Албатта, бу бокс! Барчаси жангга қандай таёргарлик кўрганлигига боғлиқ. Очиғи, ҳозир бирор бир фикр билдириш қийин. Бироқ, Исроил Мадримов ҳозир жуда юқори жисмоний ҳолатга эга. Албатта, Исроилни ютишини хоҳлайман ва омад тилайман!
Аскар Мамедов: - Мадримов бу жангга яхши тайёргарлик кўрганлигига шубҳам йўқ. Албатта, у ғалаба қозонади. Иншаллоҳ нокаут билан!
Ҳусан Ширматов: - Ушбу жанг Мадримов учун жуда яхши тажриба бўлади. Профессионал боксчи сифатида Соро Мадримовдан яхшироқ. Бироқ унинг ёши анчагина катта. Шундай экан, имкониятларни 50/50 баҳолаган бўлардим. Омад Исроил!
Алишер Раҳимов: - Жуда қийин жанг бўлади. Агар, ҳакамлар Сорога ёрдам бермаса, Исроил ютади!
Феруз Юлдашев: - Бу сафар ҳам Мадримов ютади. Чунки, дастлабки жангдаги ғалаба Исроилни ўзига бўлган ишончини оширганлиги аниқ. Қолаверса, тайёргарлиги ҳам аъло даражада. Қўшимчасига Муроджон Аҳмадалиевни чиройли ғалабаси унинг руҳиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатганлиги аниқ.
Исроил Мадримов, Мишель Соро, Реванш жанги “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...