
Кеча бўлиб ўтган Англия кубоги финалида “Манчестер Сити” кутилмаганда “Кристал Пэлас”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва мавсумни совринсиз якунлади. Учрашувдан сўнг клуб бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳаракати, Клаудио Эчеверрининг ўйинга қўшилиши, Абдуқодир Ҳусанов ва бошқа захирадаги футболчилар ҳақида тўлиқ фикр билдирди.
Эчеверрининг майдонга тушиши: “Мен ҳис қилдим”
Гвардиола финалда Эчеверрининг ўйинга туширилгани борасида шундай деди:
“Аслида бу ёмон қарор эмас эди. У майдонда учта яхши имкониятга эга бўлди. Мен унинг машғулотлардаги ҳаракатларини кўриб, ўйинга таъсир қилиши мумкинлигини ҳис қилдим. Бу Англия кубоги, у бошқа мусобақаларда ҳам ўйнаши керак.”
Ҳусанов ва Рейс ҳақида: “Бу менга ёқмайди”
Пеп захирада қолиб кетаётган ёшлар — Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейс ҳақида шундай фикр билдирди:
“Ҳусанов ва Рейс — ҳар доим захирада ўтиришади, 4–5 та ўйин ўтказишади ва бу менга ёқмайди.”
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов сўнгги марта “Борнмут”га қарши Англия кубоги баҳсида ҳаракат қилган эди. Шундан сўнг у бир неча ўйинда майдонга тушмади.
Пенальтини ким тепиши керак эди?
Матбуот анжуманида журналистлар пенальтини ким белгилаганини сўрашди:
“Билмадим. Бу қарорни улар майдонда қабул қилишди. Мен улар билан бу ҳақда гаплашмаганман,” — деди Гвардиола.
Финалда Эрлинг Холанд 11 метрлик зарбани Мармушга топширди. Египетлик ҳужумчи эса имкониятдан фойдалана олмади.
Муаммолар ва ечимлар ҳақида: “Барқарорлик қайтди”
Гвардиола жамоанинг сўнгги ҳолати ҳақида шундай дея изоҳ берди:
“Охирги бир ойда ҳимоя ва гол уришдаги муаммоларни йўқотдик. Олдин кўп гол ўтказар эдик, сўнгги тўққизта ўйинда фақат бешта гол ўтказдик. Барқарор ҳолатга келдик.”
Саутгемптон билан солиштириш: “Имконият кўп эди”
“Биз “Саутгемптон”га қарши ўйинга нисбатан фаолроқ ўйнадик. Жуда кўп имкониятлар яратдик. Афсуски, гол ура олмадик ва ғалаба қўлга киритилмади,” — деди испаниялик мутахассис.
Келаси ўйинга тайёргарлик
“Сити” бош мураббийи олдиндаги муҳим беллашувлар ҳақида ҳам тўхталди:
“Олдимизда яна иккита муҳим ўйин бор. Мавсум якунлари ва келгуси режалар учун ҳал қилувчи баҳслар. Бугун дам оламиз, эртага эса “Борнмут”га қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.”
Жамоа ҳолати: “Сити” 6-ўринда
Айни пайтда “Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасида 36 турдан сўнг 65 очко билан 6-ўринда боряпти. Агар навбатдаги баҳсда ғалаба қозонилса, клуб 3-ўрингача кўтарилиши мумкин.
Zamin.uz таҳририятидан:
Пеп Гвардиоланинг фикрлари жамоа ичидаги ёшларга бўлган ишонч, ўйиндаги тактик қарорлар ва келгуси режаларга оид муҳим нуқталарни очиқлади. Абдуқодир Ҳусановнинг кейинги баҳсларда имконият олишини истайсизми?
Англия КубогиМанчестер СитиКристал ПэласХосеп ГвардиолаАбдуқодир ҲусановВитор РейсЭрлинг ХоландИмкониятларЖамоа Ҳолати Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар