date

«Интер» Димарко билан янги шартнома тузишга жуда яқин

«Интер» Димарко билан янги шартнома тузишга жуда яқин

Миланнинг «Интер» клуби ҳимоячиси Федерико Димарко 2030 йилгача мўлжалланган янги келишувни имзолаш арафасида турибди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Хабарларга кўра, Англия Премьер-лигасининг бир нечта жамоалари Димаркога қизиқиш билдирган, бироқ музокаралар аниқ таклифлар билан якунланмаган. Ҳозирча «Интер» ҳам, футболчининг ўзи ҳам ҳамкорликни давом эттиришни устувор деб билмоқда.

28 ёшли чап қанот ҳимоячиси «Интер» академияси тарбияланувчиси саналади. У «Сион», «Парма», «Верона» ва «Асколи»даги ижара даврларидан сўнг жамоага қайтиб, «нерадзуррилар»нинг асосий футболчиларидан бирига айланди.

Димарко жорий мавсумда 31 учрашувда майдонга тушиб, 6 гол урди ва 13 ассист қайд этди. Унинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган, Transfermarkt эса футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Интер» Димарко билан янги шартнома тузишга жуда яқин