date

Раванелли «Интер»ни скудетто учун асосий даъвогар деб билди

Раванелли «Интер»ни скудетто учун асосий даъвогар деб билди

Италия футболининг собиқ юлдузи Фабричио Раванелли А Сериянинг жорий мавсумида чемпионлик пойгасида «Интер»нинг имкониятларини юқори баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Раванеллининг фикрича, «нерадзуррилар» Италияда рақибларидан устун келиб, жуда барқарор ва ишончли ўйин кўрсатмоқда. У жамоанинг бош мураббийи Киву футболчилар билан яхши муҳит яратганини, уларни тўғри йўналтира олаётганини таъкидлади. Шунингдек, у «Интер»ни скудетто учун курашдаги бош фаворит сифатида кўрсатди, дея хабар беради Fc Inter News.

Айни пайтда «Интер» 58 очко билан А Серия турнир жадвалида етакчилик қилмоқда ва энг яқин таъқибчисини 8 очкога ортда қолдириб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Раванелли «Интер»ни скудетто учун асосий даъвогар деб билди