date

Георгий Джикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида гапирди

Георгий Джикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида гапирди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Джикия Туркиядаги фаолияти ва клубдаги вазияти бўйича қисқа изоҳ берди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видеони «FNL s Ilyovym» телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Джикиядан «Антальяспор»даги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у: «Ҳаммаси яхши, раҳмат», — дея жавоб берди.

Шунингдек, у Туркияда шароит ва умумий муҳитдан қониқаётганини ҳам тасдиқлади. «Туркияда ҳаммаси кўнгилдагидек», — деди Джикия жилмайиб.

Эслатиб ўтамиз, Джикия ўтган ёзда «Антальяспор» сафига келиб қўшилганди. Шундан буён у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Ҳозирда «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги баҳсини 13-февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Георгий Джикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида гапирди