date

Чемпионлар Лигаси финали учун янги тўп тақдим этилди

Чемпионлар Лигаси финали учун янги тўп тақдим этилди

Чемпионлар Лигасида умумий босқич якунга етди. Эндиликда плей-офф баҳслари старт олади: 16 жамоа стыков раундда майдонга тушиб, 1/8 финал йўлланмаси учун саккизта чипта тақдирини ҳал қилади. Умумий босқичнинг энг яхши саккиз жамоаси эса 1/8 финалга аллақачон йўл олган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу орада УЕФА Чемпионлар Лигаси финали учун мўлжалланган тўпни оммага кўрсатди. У қорамтир рангларда, оқ юлдузлар тасвири билан безатилган бўлиб, тўп Adidas томонидан ишлаб чиқарилган.

2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси финали Будапештда бўлиб ўтади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи учрашув шанба куни, 30 майда ўйналади.

Ҳозирги амалдаги чемпион — ПСЖ. Ўтган финалда парижликлар “Интер”ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этиб, совринни қўлга киритганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар Лигаси финали учун янги тўп тақдим этилди