date

Жикия Туркиядаги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

Жикия Туркиядаги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия турк клубидаги вазияти борасидаги саволларга жавоб қайтарди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видео «ФНЛ с Ильёвым» телеграм-каналида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жикиядан «Антальяспор»даги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у ҳаммаси жойида эканини айтди. Шунингдек, Туркиядаги шароит ва муҳитдан мамнунини жилмайиб тасдиқлади.

Жикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда келиб қўшилганди. Шу вақт ичида у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Ҳозир «Антальяспор» Туркия Суперлигаси жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия Туркиядаги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди