Джикия Туркиядаги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

"Антальяспор" ҳимоячиси Георгий Джикия Туркия клубидаги ҳозирги вазияти юзасидан фикр билдирди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видеони "FNL s Ilyovym" телеграм-канали улашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
— "Антальяспор"даги ишларингиз қандай? — деган саволга Джикия: "Ҳаммаси яхши, раҳмат", дея жавоб берди.
Кейинги саволда Туркияда ҳаммаси кўнгилдагидек экани сўралганда, у жилмайиб: "Туркияда ҳаммаси жойида", деди.
Джикия "Антальяспор" сафига ўтган ёзда қўшилганди. Шу пайтгача у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
Ҳозир "Антальяспор" Туркия Суперлигаси жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13 февраль куни ўз майдонида "Самсунспор"га қарши ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг