date

Жикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

Жикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги фаолияти борасидаги саволларга жавоб берди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видеони «FNL s Ilyovym» телеграм-канали тарқатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у ҳаммаси жойида эканини айтди. Шунингдек, Туркиядаги шароитлар кўнглидан чиқаётгани ҳақида саволга ҳам футболчи жилмайиб, ижобий жавоб қайтарди.

Жикия ўтган ёзда «Антальяспор» сафига қўшилганди. Шу вақт ичида у 13 учрашувда майдонга тушиб, икки гол муаллифи бўлди.

Ҳозир «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13 феврал куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди