Жикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин

Россиялик ҳимоячи Георгий Жикиянинг келажаги борасида унинг агенти Малик Арутюнов фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Агентнинг айтишича, футболчи «Анталяспор»да маошлар кечиктирилаётгани сабабли вазиятдан норози ва шу туфайли Россия Премьер-лигасидаги клублар вариантларини кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, тўловлар ноябр ойидан бери ушланиб келмоқда, қолган жиҳатларда эса Жикия Туркиядаги ҳаётидан мамнун.
32 ёшли футболчи «Анталяспор» сафига ўтган йилнинг ёзида келиб қўшилган ва турк клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.
Туркия Суперлигасининг жорий мавсумида Жикия 12 учрашувда майдонга тушди, 2 та гол урди ва 3 марта сариқ карточка олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг